19:49 / 03.04.2020
1 930

Хитой 4 апрелни коронавирус қурбонлари шарафига мотам куни сифатида нишонлайди

Хитой 4 апрелни коронавирус қурбонлари шарафига мотам куни сифатида нишонлайди
Фото:«Money Control»
Хитой 4 апрель санасини коронавирус қурбонлари шарафига миллий мотам куни сифатида нишонлайди.
Бу ҳақида «Money control» интернет нашри хабар берган.

4 апрелда бутун Хитойнинг чет эл элчихоналари ва консулликларида ва бошқа жойларда давлат байроқлари ярмигача туширилади. Таъкидлаш керакки, COVID-19 туфайли Хитойда 3300 дан ошиқ одам вафот этган.

Соат 10:00 да бутун мамлакат бўйлаб хитойликлар марҳумларни хотирлаш учун уч дақиқалик сукут сақлашади.
Эслатиб ўтамиз, янги типдаги коронавирус 2019 йил охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида тарқалган эди.
Бутун дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 1 миллионга етган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой 4 апрелни коронавирус қурбонлари шарафига мотам куни сифатида нишонлайди