14:04 / 04.04.2020
2 640

Одил Аҳмедов: Хитой коронавирусни деярли енгиб бўлди

Одил Аҳмедов: Хитой коронавирусни деярли енгиб бўлди
Фото: Instagram
Ўзбекистон терма жамоаси сардори ва «Шанхай СИПГ» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Хитойдаги коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди.

— Яқинда Ўзбекистондан Хитойга етиб келдим. Барча ўйинчилар футболни соғинган. Ўйлашимча, мухлислар ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Футболсиз яшаш жуда қийин, бизда деярли ҳар куни машғулот ва футбол ўйинлари бўлар эди, мана шу етишмаяпти.

Ҳозирда Шанхайдаман, бу ерга бир ҳафта олдин келдим. Парвоздан кейин барча чет эллик футболчилар карантинга юборилди, шу сабаб ҳозир уйдаман. Бу икки ҳафта давом этади, кейин жамоа машғулотлари бошланади. Ўйлашимча, Хитой Суперлигаси май ойининг охирида қайта бошланади.

— Хитойда коронавирус борасида вазият қандай?
— Умид қиламанки, бутун жаҳон билан коронавирус устидан ғалаба қозонамиз ва аввалги одатий ҳаёт тарзимизга қайтамиз. Бироқ энг муҳими — инсонлар саломатлиги.

— Хитойда ҳозир ҳаёт қандай?
— Бу ерда ҳаммаси яхши, Хитой вирусни деярли енгиб бўлди. Ўйлашимча, коронавирус бу ердан тез орада йўқолади. Шундан кейин барчаси ўз ҳолига қайтади ва биз тез орада футбол ўйнашимиз мумкин бўлади, — дейди Аҳмедов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Одил Аҳмедов: Хитой коронавирусни деярли енгиб бўлди