18:15 / 05.04.2020
3 730

Эркак карантин вақтида ўз шаҳрига етиб олиш учун ўзини ўлганга солди

Эркак карантин вақтида ўз шаҳрига етиб олиш учун ўзини ўлганга солди
Фото: Getty Images
Ҳиндистонда эркак карантин вақтида ўз шаҳрига етиб олиш учун ўзини ўлганга солди.
Ҳиндистоннинг Пунч шаҳрида (Кашмир) яшовчи 70 ёшли Ҳаким Дин коронавирус тарқалиши олдини олиш учун киритилган карантин шароитида уйига етиб олиш учун ўзини ўлганга солди. Бу ҳақда The New Arab сайти хабар берди.

Қария Жамму шаҳридаги шифохонада бошидаги жароҳатдан даволанаётган бўлган. Бу орада 1 апрелда мамлакатда карантин режими киритилган. Шундан кейин эркак уйига етиб олиш учун найранг ишлатишга қарор қилган.

Тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчиси эркакка Покистон билан чегарада жойлашган уйигача етиб олиши учун йўллардаги кордонлардан ўзини ўлганга солиб ўтиб олишни таклиф қилган.

Дин ва яна уч киши тез тиббий ёрдам машинасида шифохонадан берилган ўлим ҳақидаги қалбаки ҳужжатлар билан 160 км йўл босиб, бир нечта кордонлардан ўтган. Бироқ охирги блокпостда уларни полиция “хитлаб қолган”.

Полициячилардан бири автомобилда чойшаб остида ётган эркак тирик бўлиши мумкинлигини тахмин қилган. Алдов фош бўлгач, қоидабузарлар ҳибсга олиниб, карантинга жойланган. Полиция бошлиғи Рамеш Ангралнинг маълум қилишича, эркаклар фириб қўллаганлик ва тақиқловга бўйсунмаганлик учун жаримага тортилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эркак карантин вақтида ўз шаҳрига етиб олиш учун ўзини ўлганга солди