18:54 / 05.04.2020
2 110

Озарбайжонда уйдан чиқиш учун SMS юбориш тартиби жорий этилди

Озарбайжонда уйдан чиқиш учун SMS юбориш тартиби жорий этилди
Фото: Newsday.az
5 апрелдан бошлаб Озарбайжонда коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида чегаралар ёпилиб, аҳолининг мамлакат ичида ҳаракатланиши чекланмоқда, деб хабар беради «ТАСС».
Таъкидланишича, 5 апрелдан 20 апрелга қадар Озарбайжон чегаралари ер ва ҳаво транспортлари учун ёпилади. Фақатгина юк ташувларга истисно қилинади.

Шунингдек, мамлакат ичида ҳам авиақатновлар тўхтатилади. Кейинги икки ҳафта давомида фуқаролар фақат уч ҳолатда уйдан ташқарига чиқишлари мумкин:
- тиббий ёрдам олиш;
- озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон воситалари харид қилиш ёки банк ва почтага бориш;
- яқин қариндошининг дафн маросимида иштирок этиш.

Уйдан чиқишга рухсат олиш учун мамлакат аҳолиси тегишли рақамга SMS хабар жўнатиши лозим. Шахсий транспортдан фойдаланилганида, автомобиль рақамига ҳам кўрсатилади. Фуқаронинг сўровига бир соат ичида жавоб қайтарилади ва у дарҳол уйдан чиқиши мумкин. Озиқ-овқат, дорихона, банк ёки почтага бориш учун кунига бир марта икки соатга рухсат берилади. Шифокор кўригига бориш учун ҳам икки соат ажратилган.

Рухсатнома учун юборилган сўров ҳақида маълумот электрон ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотлар базасига киритилади. Озарбайжон ҳукуматининг огоҳлантиришича, карантин қоидаларини бузганлар жавобгарликка, хусусан, жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжонда коронавирус сабаб 24 март куни махсус карантин режими жорий этилган. 65 ёшдан ошган кексаларга уйда чиқиш тақиқланган, дам олиш масканлари, ресторан ва кафелар, озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналардан бошқа барча савдо объектлари, барча турдаги таълим муассасалари ёпилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 521 кишида коронавирус аниқланган, 32 киши соғайиб кетган, беш киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Озарбайжонда уйдан чиқиш учун SMS юбориш тартиби жорий этилди