21:25 / 05.04.2020
5 137

Россиялик вирусолог иссиқ ҳавонинг коронавирусга қандай таъсир кўрсатишини маълум қилди

Россиялик вирусолог иссиқ ҳавонинг коронавирусга қандай таъсир кўрсатишини маълум қилди
Фото: Shutterstock
Нью-Йорк фанлар академияси аъзоси, вирусолог Анатолий Альтштейн иссиқ ҳавонинг коронавирусга таъсири ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди, деб хабар беради «Ura.ru».

Мутахассиснинг фикрича, баҳорги илиқ ҳаво вируснинг тарқалишига сезиларли таъсир кўрсатмайди. Бироқ ёзга бориб, касаллик тарқалиши секинлашиши мумкин. Альтштейннинг сўзларига кўра, респиратор касалликлар эпидемияси одатда йилнинг салқин мавсумида тарқалади, чунки ёзда одамлар касалликка камроқ мойил бўлади.

Бундан ташқари, инфекциянинг тарқалишига фуқароларнинг ўзини ўзи изоляциялаши ва бошқа қабул қилинган чеклов чоралари таъсир кўрсатади. Уларнинг илк натижаларини бир ҳафталардан кейин кўриш мумкин. «Кейинги ҳафта биз ўзимизни изоляция қилган вақтимизда касалликни юқтирган одамлар пайдо бўлади», — дейди вирусолог.

Аввалроқ АҚШдаги Стенфорд университетининг тиббиёт маркази мутахассислари коронавирус ҳақидаги афсоналардан бирини йўққа чиқаргани ҳақида хабар берилганди.

2019 йилнинг охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида тарқалган коронавирус пандемияси дунёнинг 181 дан ортиқ давлатига тарқалди. Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 1,2 миллион кишидан ошган, вафот этганлар сони эса қарийб 65 минг кишига яқинлашиб қолган. АҚШнинг ўзида касаллар сони 310 минг кишидан ошиб кетди. Ўзбекистонда эса коронавирус билан касалланганлар сони 298 кишига етди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик вирусолог иссиқ ҳавонинг коронавирусга қандай таъсир кўрсатишини маълум қилди