13:13 / 07.04.2020
2 849

Хорижда коронавирусга чалинган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берилди

Хорижда коронавирусга чалинган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берилди
Фото: Фото: Spencer Platt / Getty Images
7 апрель ҳолатига кўра, жаҳоннинг 9 мамлакатида жами 23 нафар ўзбекистонликка коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Авазбек Ҳожиметов айни вақтда хориждаги қанча ўзбекистонлик коронавирус билан касаллангани ҳақида маълумот берди.

«Хориждаги фуқароларимиз орасида ҳам эпидемияга чалиниш ҳолатлари юз бермоқда. Бизда мавжуд маълумотларга кўра, Австрия (1), Арманистон (1), АҚШ (10), БАА (1), Корея Республикаси (1), Покистон (5), Россия (1), Таиланд (1), Қозоғистонда (2) бўлиб турган жами 23 нафар фуқароларимизда ушбу касаллик аниқланган, улардан 3 нафари вафот этган.

Дипломатик ваколатхоналаримиз хорижда касалланган фуқароларимиз ва уларнинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб турибди, зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда
», дейди вазирлик расмийси.
Ҳожиметов хориждаги ўзбекистонликлар томонидан мамлакатда коронавирусга қарши кураш учун кўрсатилаётган ёрдамларни ҳам эътироф этиб ўтган.

«Шундай синовли пайтда хориждаги ватандошларимиз томонидан «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига салмоқли маблағ ажратилди. Уларнинг бу каби амаллари учун чексиз миннатдорлик изҳор этамиз.

Ташқи ишлар вазирлиги тизими ходимлари, мамлакатимизнинг хориждаги барча дипломатик ваколатхоналари ҳам ушбу ҳайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида иш ҳақларининг бир қисмини мазкур фондга беғараз ёрдам тариқасида ўтказдилар
», дейди у АОКАда ўтказилган брифингда.

Бундан аввалроқ АҚШнинг Нью-Йорк штатида яна бир ўзбекистонлик коронавирусга чалиниш оқибатида вафот этгани ва бу мамлакатда коронавирус қурбонига айланганлар сони 3 нафарга етгани хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хорижда коронавирусга чалинган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берилди