18:37 / 07.04.2020
2 640

Қирғизистонда коронавирус тарқатганлик учун дастлабки жиноят иши қўзғатилди

Қирғизистонда коронавирус тарқатганлик учун дастлабки жиноят иши қўзғатилди
Қирғизистонда коронавирус тарқатганлик учун дастлабки жиноят иши қўзғатилди, деб хабар берди мамлакат COVID-19га қарши курашиш штаби.
Хабарда айтилишича, гумонланувчи – Ўш вилоятида яшовчи шахс карантин қоидасини бузгани учун ушланган. Текширув давомида унинг коронавирусга чалинганлиги аниқланган.

"Афсуски, у касаллигини ўз қариндошлари, дўстлари, ҳамкасбларидан яширган ва вирус тарқатган. У ҳозирда обсерваторияда ушлаб турилибди. Тузалганидан кейин 5 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилади", - деб маълум қилди штаб вакили.

Қирғизистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари 228 тага етган, тўрт киши вафот этган. Республикада фавқулодда вазият режими, қатор шаҳарлар ҳамда пойтахтда фавқулодда ҳолат режими жорий этилган.

ЖССТнинг охирги маълумотларига кўра, дунё бўйича 1,21 миллиондан ортиқ киши коронавирус юқтирган, 67,6 минг киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда коронавирус тарқатганлик учун дастлабки жиноят иши қўзғатилди