17:43 / 07.04.2020
2 252

Путин Борис Жонсонга саломатлик тилаб телеграмма юборди

Путин Борис Жонсонга саломатлик тилаб телеграмма юборди
© Алексей Никольский/РФ президенти матбуот хизмати/ТАСС
Россия президенти Владимир Путин Буюк Британия бош вазири Борис Жонсонга саломатлик тилаб телеграмма юборди. Телеграмма матни Кремль расмий сайтида келтирилган.

«Ҳурматли жаноб бош вазир, мураккаб бўлган ҳозирги кунларда сизни қўллаб-қувватлашимни билдирмоқчиман. Ишончим комил, сиздаги энергия, оптимизм ва ҳазилкашлик касалликни енгади. Чин дилдан тезда ва буткул соғайишингизни тилайман. Ҳурмат билан Владимир Путин», дейилган телеграммада.

27 март куни Борис Жонсонда коронавирус аниқланган ва бу ҳақда унинг ўзи хабар қилганди. 10 кун давомида касаллик аломатлари ортда қолмагач, 6 апрель куни Жонсон касалхонага ётқизилди ва у айни дамда интенсив даволаш бўлимида муолажа олмоқда.

Ўз навбатида Владимир Путин ҳам 1 апрелдан масофадан ишлашга ўтган. 31 март куни олдинроқ у билан учрашган Москвадаги касалхона бош шифокори Денис Проценкода коронавирус аниқланганди.

Март ойи ўрталарида Европа қитъасидаги қатор давлатлар коронавирус туфайли қатъий карантин чоралари эълон қила бошлаганида, Жонсонни Буюк Британияда бундай чоралар кўришга шошилмасликда айблаб танқид қилишганди. Кейинроқ бош вазир Британияда ҳам карантин чоралари жорий этишга мажбур бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Борис Жонсонга саломатлик тилаб телеграмма юборди