08:38 / 08.04.2020
2 151

Трамп пандемия сабабли бир ойда бир миллиард доллар йўқотди

Трамп пандемия сабабли бир ойда бир миллиард доллар йўқотди
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трамп бизнеси коронавирус пандемияси сабабли киритилган карантин чоралари ва иқтисодиётнинг у учун муҳим соҳаларида фаоллик пасайгани сабабли бир ойда бир миллиард доллар йўқотди. Ҳозирда унинг бойлиги 2,1 млрд долларга баҳоланмоқда.
Бу ҳақда Forbes нашри хабар берди.

Оқ уй раҳбари активлари охирги ойда карантин чоралари сабабли бир млрд доллар камроққа баҳоланган. Бунгача Трампнинг бойлиги 3,1 млрд долларга баҳоланган, энди эса бу рақам 2,1 млрд долларни ташкил қилмоқда.

АҚШ президенти активлари баҳоланиши унинг компаниялари ишлайдиган сегментларда акциялар нархи ўзгаргани асосида олиб борилган. 1 мартдан 18 мартгача бир неча девелоперлик компаниялари акциялари нархи 37 фоизга арзонлашиб кетган. Трамп компанияларининг катта қисми айнан девелоперлик соҳасида ишлайди.

Бундан ташқари, Нью-Йорк ва Сан-Францискодаги савдо ва офис кўчмас мулки йўқотишларга учраган. Трамп турар-жой кўчмас мулкига эга бўлиб, унинг нархи 235 млн доллардан 148 млн долларгача тушиб кетган.

Шунингдек, Трампнинг АҚШдаги меҳмонхона бизнеси ҳам йўқотишларга учраган: унинг Вашингтондаги меҳмонхоналари ва Майамидаги курорти капиталлашуви 107 млн доллардан 38 млн долларгача тушиб кетган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп пандемия сабабли бир ойда бир миллиард доллар йўқотди