10:18 / 08.04.2020
2 001

Назарбоев: Коронавирус пандемияси рақобатчи давлатларни бирлаштирмоқда

Назарбоев: Коронавирус пандемияси рақобатчи давлатларни бирлаштирмоқда
Фото: ТАСС
Коронавирус пандемияси давлатлараро муносабатлар шаклини ўзгартиришга олиб келмоқда ва бир-бири билан рақобат қилувчи давлатларни яқинлаштирмоқда. Бундай фикрни Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ўзининг “Биз бирдам бўлганда – енгилмасмиз” деб номланган мақоласида билдириб ўтди.

Бугун инсоният йўлнинг айрилиш жойида турибди. Ҳозирги вазиятнинг ўзига хослиги шундаки, аввал геосиёсат, иқтисодиёт, экология, жамият ҳаётининг бундай кўп жиҳатларини қамраб олмаган ҳозирги турнақатор муаммолар давлатлараро муносабатлар шаклини ўзгартиришни бошлади. Бу борада буюк ҳинд инсонпарвари Маҳатма Гандининг сўзларини эслаш ўринли бўлади: “Агар дунёни ўзгартиришни истасанг, аввал ўзингдан бошла”. Кечагина бир-бирига ўзаро тўсиқлар қўяётган, санкциялар “уруши”га киришган давлатлар, ҳозирда бир-бирига ёрдам қўлини чўзмоқда. Бу глобал кўламда юз бераётган жиддий ўзгаришлар бошланганининг исботидир”, деб ёзган Назарбоев ўз мақоласида.

Қозоғистоннинг биринчи президенти ўз мақоласида жаҳон тарихидан ўнлаб йиллар ва ҳаттоки асрлар давом этган кўплаб урушлар, таранг вазиятлар ва ихтилофлар жой олганини эслаб ўтган.

Миллионлаб одамлар ҳаётини олиб кетган эпидемиялар ҳам юз берган. Аммо инсоният буларнинг барчасида ғалаба қозонган. Ҳозирги мусибатларни ҳам енгиб ўтамиз. Дунё давлатлари бу оғир вазиятдан сабоқ чиқаришлари лозим”, деб ҳисобламоқда Назарбоев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Назарбоев: Коронавирус пандемияси рақобатчи давлатларни бирлаштирмоқда