10:35 / 08.04.2020
2 134

Роналдиньо Парагвай қамоқхонасидан озод этилди

Роналдиньо Парагвай қамоқхонасидан озод этилди
Фото: Getty Images
Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдиньо Парагвай қамоқхонасидан озод этилди.
АS нашрининг хабар қилишича, Роналдиньонинг жазоси 1,6 миллион евро гаров пули эвазига уй қамоғига алмаштирилган. Ҳозирда у Асунсёндаги меҳмонхонада уй қамоғида сақланмоқда. Шу тариқа, собиқ футболчи бир ой қамоқхонада ётди.

Эслатиб ўтамиз, Роналдиньо ва унинг акаси Роберто де Ассис Морейра сохта паспорт билан Парагвай ҳудудига киргани сабаб ҳибсга олинганди. 5 апрель куни Парагвай бош прокурори бразилияликларни ҳибсга олишга ордер тақдим этган, бироқ кейинги куни улар озод қилинганди. Бироқ орадан бир неча соат ўтиб Роналдиньо яна ҳибсга олинган ва кейинчалик суд ҳибсда сақлаш муддатини олти ойга узайтирганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Роналдиньо Парагвай қамоқхонасидан озод этилди