2020 йилнинг 29 март куни тахминан соат 02:30 да 32 ёшли Азиз Т., Самарқанд шаҳрида жойлашган «Табиат-саховат» деҳқон бозори олдида жойлашган дўкон олдига келиб, шу дўконда норасмий қоровул бўлиб ишлаган фуқаро – 63 ёшли Хусинали М.га қорни очганлигини ва унга «хот-дог» тайёрлаб беришини айтади.
Аммо Хусинали М. унга дўкон карантин сабабли ёпиқлигини айтганидан сўнг, у билан жанжаллашиб қолиб, Хусинали М.ни қўл ва оёқлари билан қасддан уриб-дўппослаб, унга оғир тан жароҳати етказган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри буйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Азиз Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича Азиз Т.га ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «в» банди (ўта шафқатсизлик билан, қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айб эълон қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Ўткир томоқ оғриғининг келиб чиқиш сабаблари ва уни бартараф этиш усуллари