
PA MEDIA
Буюк Британия бош вазири, коронавирусга чалингач шифохонанинг интенсив терапия бўлимига жойлаштирилган Борис Жонсоннинг аҳволи яхшиланди.
«Бош вазир жонлантириш бўлимидан палатага олинди ва даволанишнинг биринчи босқичини жиддий назорат остида давом эттиради. Унинг кайфияти жуда яхши», дея Жонсоннинг вакилининг сўзларини келтирмоқда Reuters.
Борис Жонсонда 27 март куни коронавирус аниқланган ва унинг ўзи бу ҳақда твиттердаги саҳифасида хабар қилиб, масофадан ишлашини маълум қилганди. Аммо 10 кун ўтиб ҳам касаллик аломатлари йўқолмагач, 55 ёшли Жонсон 6 апрель куни Лондондаги Сент-Томсон касалхонасига ётқизилган.
Бош вазир уч кун давомида муолажаларни ҳар эҳтимолга қарши жонлантириш бўлимида олаётганди. Жонсон даволанишда бўлган вақтида Британия бош вазири лавозимини вақтинча ташқи ишлар вазири Доминик Рааб эгаллаб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг