13:16 / 10.04.2020
2 853

Кайли Женнер иккинчи марта Forbes томонидан энг ёш миллиардер деб топилди

Кайли Женнер иккинчи марта Forbes томонидан энг ёш миллиардер деб топилди
Ким Кардашьяннинг 22 яшар синглиси, Кайли Женнер Forbes рейтингига кўра, энг ёш миллиардер деб топилди. Бу ҳақда Cosmopolitan нашри маълум қилди.

Фото: Forbes
Рейтинг 30 ёшдан катта бўлмаганлардан тузилган бўлиб, унга кўра, Кайлининг молиявий аҳволи миллиард доллардан юқори баҳоланган. Кайли оилавий реалити-шоуда суратга тушиш билан бирга, модель сифатида ҳам фаолият олиб боради. Асосий даромадни унга қарашли Kylie Cosmetics компанияси келтиради.

Таъкидлаш жоиз, Кайли 2019 йилда ҳам энг ёш бадавлат деб топилганди. Модель бутун дунёдаги миллиардерлар рейтингида 1990-ўринда ҳисобланади. Кайлининг опаси Кендалл Женнер ҳам Forbes томонидан 2019 йилда энг кўп ҳақ тўланадиган модель деб эълон қилинган.

Рейтингнинг иккинчи ва учинчи ўринларига Ferd компанияси асосчисининг қизлари, 23 яшар Александра ва 24 яшар Катарина Андресенлар лойиқ деб топилган. Опа-сингилларнинг ҳар иккиси компаниянинг 42% акциясига эгалик қилади ва 1,1 миллиард доллар даромадга эга.

Amazon компаниясининг асосчиси Жефф Безос 113 миллиард доллар билан ер юзидаги энг бадавлат инсон деб топилган бўлса, Microsoft асосчиси Билл Гейтс 98 миллиард доллар билан иккинчи, Louis Vuitton Moët Hennessy (LVMH) раҳбари 76 миллиард доллар билан учинчи ўринда.

2020 йилнинг миллиардер аёллар рейтингида Walmart компанияси асосчисининг қизи 71 яшар Элис Уолтон 54,4 миллиард билан етакчи, L’Oreal асосчисининг набираси 67 яшар Франсуаза Бетанкур 38,2 миллиард доллар билан иккинчи ўринда.

Forbes’га кўра, Facebook асосчиси Марк Цукерберг йилнинг энг омадсиз миллиардери деб топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кайли Женнер иккинчи марта Forbes томонидан энг ёш миллиардер деб топилди