21:50 / 10.04.2020
3 106

Жанубий Кореяда одамлар коронавирус билан қайта касалланаётганидан хавотирланишмоқда

Жанубий Кореяда одамлар коронавирус билан қайта касалланаётганидан хавотирланишмоқда
Фото: РБК
Корея Республикасида 91 киши коронавирус билан қайта касалланди — бу ҳақда Корея касалликларни назорат қилиш маркази директори Чонг Юн Кьонга асосланиб «Reuters» хабар берди.
Жаноб Чонгнинг тахминича, беморлар касалликни қайта юқтиришмаган, балки вируснинг «реактивацияси» (қайта фаоллашиши) юз берган бўлиши мумкин.

«Бу рақамлар ошиши мумкин, 91 — бу бошланиши», — қўшимча қилди Корея университети қошидаги Гуро шифохонаси юқумли касалликлар бўйича мутахассиси Ким Ву-Жу.
Ушбу тенденция ортида нима яширингани мутахассисларга қоронғу. Эпидемиологик ўрганишлар давом этмоқда.

Маълумот учун: Жанубий Кореяда COVID-19дан тузалиб кетганлар 7000 нафар атрофида. Ўн мингдан ортиқ кореялик касалликни юқтирган эди, шулардан 211 нафари вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Кореяда одамлар коронавирус билан қайта касалланаётганидан хавотирланишмоқда