00:07 / 11.04.2020
11 693

Янги флешмоб: аёллар яланғоч ҳолда ёстиқ билан суратга тушмоқда

Янги флешмоб: аёллар яланғоч ҳолда ёстиқ билан суратга тушмоқда
Карантинда зерикиб қолган Instagram фойдаланувчилари янги челленжни бошлаб юборишди.
Унда иштирок этиш учун аёллар уйда ёстиқ билан суратга тушишмоқда. Либос кўринишига эга бўлиш учун ёстиқ белбоғ ёрдамида танага маҳкамланмоқда.

Янада мафтункор кўриниш мақсадида айрим фойдаланувчилар образни баланд пошнали пойабзал, заргарлик буюмлари ва сумкалар билан тўлдирмоқдалар.

Флэшмобнинг фойдаланувчиларга манзур бўлаётган жиҳати, унда уйдан чиқмаган ҳолда ва ортиқча уринишсиз қатнашиш мумкин.

Айрим аёллар ушбу челленжга ижодкорлик билан ёндашганлигини кўриш мумкин - улар ёстиқ ўрнига, одеал ва чойшаблардан ўзига хос кечки либос "яратишмоқда".

#QuarantinePillowChallenge хештеги остида бошланган челенжга турли давлатлардан 23 минг хотин-қизлар қўшилган.

The DailyMail нашри ёзишича, флешмобнинг маъноси шундаки, карантин пайтида уй кийимлари одатий ҳолга айланди, одамлар ўз фотосуратларини безаксиз ижтимоий тармоқларга жойлаштиришни бошладилар.

Қирғизистонлик интернет фойдаланувчилари ҳам челенжга қўшилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Янги флешмоб: аёллар яланғоч ҳолда ёстиқ билан суратга тушмоқда