12:20 / 11.04.2020
2 860

Коронавирус туфайли дунёда очлик даражаси икки бараварга ортиши мумкин

Коронавирус туфайли дунёда очлик даражаси икки бараварга ортиши мумкин
Фото: Getty Images
Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироз сабаб дунёда очлик даражаси икки бараварга ортиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg олиб борган суриштирув хулосасида айтилган.

Бу борада суриштирув олиб борган олимлар ва йирик озиқ-овқат компанияларининг хулосасига кўра, сурункали очликдан қийналаётганлар сони 800 миллионгача етиши мумкин. Аҳвол Африкада, айниқса Саҳройи Кабир ҳудудида қийин бўлиши кутилмоқда.

Nestle, Unilever, Danone ва Pepsi каби йирик озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар дунё етакчиларига мурожаат қилиб, бугунги кунда савдо оқимининг очиқ ва ўзгармас бўлиши муҳимлигини билдиришган. Мурожаатда дунё етакчилари глобал инқирознинг олдини олиш мақсадида очиқ савдо муносабатларини қўллаб-қувватлашга, керакли маҳсулотлар айланмасини таъминлашда ёрдам беришга чорланган.

Мурожаатда айтилишича, йирик озиқ-овқат экспортчилари жаҳон бозорларига ўзгаришсиз маҳсулот етказиб беришларини эълон қилишлари керак. Инқирозга қарши чоралар доирасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, озиқ-овқат ишлаб чиқаришда муҳим соҳа ҳисобланган фермерликни, қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган ишчилар ва деҳқонларга ёрдам бериш муҳимлиги қўшимча қилинган.

Озиқ-овқат етарли бўлган ҳолатда ҳам транспорт ва меҳнат муносабатларидаги ўзгаришлар муҳим маҳсулотлар нархи қимматлашига олиб келди. Масалан, бутун дунёда ун ва гуруч нархи кўтарилган. Бундан ташқари, иш ўринларининг йўқолиши оқибатида кўпчилик даоимий даромадини йўқотди. Нархлар кўтарилгани эса мамлакатларни аввало ички бозорни таъминлаш мақсадида баъзи озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилмасликка ундамоқда. Табиийки, бу жаҳон бозоридаги балансга таъсир қилади.

Ўз навбатида БМТ мамлакатлар «қўшнини камбағаллаштириш» эффектидан қочиш учун биргаликда ҳаракат қилишга ундаган. «Қўшнини камбағаллаштириш» иқтисодий эффекти шундай иборатки, унда бир мамлакатнинг иқтисодни кўтариш учун сарфлаган пули қўшни мамлакатларга салбий таъсир қилиши мумкин. Бу ҳолат айниқса инқироз вақтида билинади. Масалан, 2008 йилдаги жаҳон молиявий инқирози вақтида бу ҳолат кузатилган.

Айтайлик, бир давлат инқирознинг олдини олиш мақсадида бир соҳага имтиёз беради. Ўша соҳа ишлаб чиқараётган маҳсулот нархи қимматашиб кетмагач, унга қўшни мамлакатдан ҳам таклиф бўлади. Ахир ҳамма мамлакатнинг ҳам катта аксилинқироз пакетлар учун пули йўқ. Оқибатда имтиёз берилган давлатдан маҳсулот арзон нархда қўшни, яъни ўша маҳсулот қимматлаган давлатга кириб боради ва имтиёз берилмаган мамлакатнинг ўша соҳасини синдиради.

Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра, инқироз шундоғам оғир гуманитар ҳолатда бўлган Африкада оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин. Қитъада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 7 фоизга, бундай маҳсулотлар импорти эса талабнинг пасайгани сабаб (яъни истеъмолчилар ёмон иқтисодий ҳолатда қолгани боис) 13 фоизга камайиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус туфайли дунёда очлик даражаси икки бараварга ортиши мумкин