
"Ростов" клуби ҳимоячиси Дмитрий Чистяков коронавирус туфайли никоҳ тўйини бекор қилди.
“Менинг тўйим 19 май кунига белгиланган эди. Биз аллақачон ҳаммасини режалаштириб, тўловларни амалга ошириб қўйгандик. Ота-оналаримизга ҳам чипталар харид қилгандик. Кейин эса бу ерда пандемия бошланди. Сўнгра тўйни бекор қилишга қарор қилдик. Тахминларга кўра, май ойида вазият янада оғирлашиши мумкин. Нима ҳам дердик, кейинги сафар ўйнаймиз”, - дейди футболчи.
Чистяков жорий мавсум “Ростов” сафида 20 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар