23:00 / 11.04.2020
3 736

Хитойда коронавирусни даволаш қанчага тушиши очиқланди

Хитойда коронавирусни даволаш қанчага тушиши очиқланди
Хитойда коронавирус инфекцияси билан касалланган бир беморни даволашга 21,5 минг юан (3,07 минг доллар), оғир беморни даволашга эса 150 минг юан (21,4 минг доллар) кетиши маълум бўлди. Бу ҳақда Хитой тиббий суғурта давлат бошқармаси раиси хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, баъзи ҳолларда ҳолати ўта оғир бўлган беморларни даволашга 1 млн юандан (142 минг доллар) ҳам кўпроқ кетиши мумкин.
11 апрель ҳолатига кўра, Хитойнинг материк қисмида COVID-19 билан касалланганлар сони 81,9 минг кишини ташкил этди. 3,3 минг киши вафот этди, 77,5 минг киши соғайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда коронавирусни даволаш қанчага тушиши очиқланди