06:25 / 12.04.2020
3 080

Қуёшнинг энг тиниқ суратидан сирли тизмалар топилди (фото)

Қуёшнинг энг тиниқ суратидан сирли тизмалар топилди (фото)
Фото: NASA
NASA сирли тизмалар аниқланган Қуёшнинг энг тиниқ суратини намойиш этди. Бу ҳақда Ланкашир марказий университети расмий сайтида хабар берилган.
Университет ходимлари NASA билан ҳамкорликда қуёшнинг тарихдаги энг юқори пикселлар суратини яратди. Бунинг учун Hi-C суборбитал телескопидан фойдаланилган. У Қуёш юзасидаги майдонни 70 километр квадратгача ажратиб кўрсата олади, бу эса юлдуз ўлчамининг 0,01 фоизини ташкил этади.

Астрономлар олинган суратларда магнит тизмаларни аниқлаган. Улар бир неча миллион даражага қадар қизиган плазма ва электрлаштирилган газ билан тўла. Бу турдаги тизмалар эни 500 километрга яқинлашади.

Фото: NASA

Фото: NASA

Фото: NASA
Мутахассислар ҳозича ушбу магнит тизмалар қандай пайдо бўлгани, улар юлдуз тебранишларига ёки нур сочишига таъсир кўрсатиш-кўрсатмаслиги борасида аниқ жавобга эга эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қуёшнинг энг тиниқ суратидан сирли тизмалар топилди (фото)