Фото: Reuters/Янез Янша
Словения бош вазири Янез Янша УЕФАни ва ташкилот президенти Алексендер Чеферинни Европада коронавирус тарқатишда айблади.
Яншанинг таъкидлашича, футбол учрашувлари жуда кеч тўхтатилган. У бу ҳолатни «масъулиятсиз ва жиноий ҳаракат», деб баҳолаган.
«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қилинган огоҳлантириш УЕФАга Чемпионлар лигаси ва Европа лигасини тўхтатиш учун етарли бўлмади», — дейди бош вазир. У Европа футболи раҳбариятини фақат пул ҳақида ўйлашда айблаган.
Эслатиб ўтамиз, Европада коронавирус касаллиги жадал тарқалгандан сўнг УЕФА Чемпионлар лигаси ва Европа лигасини тўхтатиб, Европа чемпионатини келаси йилга қолдирган эди. Шунингдек бутун дунё бўйлаб футбол мусобақалари қолдирилган. Ҳозирча мусобақалар қачон қайта бошланиши аниқ эмас. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди