23:11 / 12.04.2020
5 136

Рамзан Қодиров карантинни бузувчилар учун янги жазо ўйлаб топди

Рамзан Қодиров карантинни бузувчилар учун янги жазо ўйлаб топди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров «ўз-ўзини яккалаш» тизимини бузганлар учун янги жазо ўйлаб топди. У карантинга амал қилмаганларни қишлоқ хўжалиги ишларига жўнатишни таклиф қилмоқда.

Қодировнинг фикрига кўра, биргина одам туфайли бутун оилани жазолаш тўғри эмас. Шу сабабли қоидабузар жамият олдидаги айбини бошқача услубда ювади. «Уйида ўтира олмадими, кўчага чиқдими? Демак кун бўйи далада меҳнат қилиб, жамиятга фойда келтирсин. Биз бундайларга иш топиб берамиз. Далада ер ҳайдасин, экин эксин ва чопиқ қилсин», — дейди Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, Чеченистон Россия федерацияси таркибида биринчи бўлиб ўз ҳудудига кириш ва чиқишни ёпган эди. Қодиров бошқа ҳудудлардаги Чеченистон аҳолисини 5 апрелга қадар ўз уйига қайтишга чақирди. Ушбу чеклов юк транспортларига алоқадор эмас.

Шу билан биргаликда фуқароларга тунда кўчага чиқиш тақиқланган. Рамзан Қодировнинг фикрича, бу комендантлик соати эмас, балки «ҳаракат тўхтатилиши»дир.

Охирги маълумотларга қараганда Чеченистонда 43 киши коронавирусга чалинган ва улардан 3 киши вафот этган бўлиб, 15 бемор тузалиб кетган. Россия бўйича эса 15770 киши касалликдан азият чекмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров карантинни бузувчилар учун янги жазо ўйлаб топди