06:51 / 13.04.2020
4 927

АҚШнинг бош инфекционисти одатий турмуш тарзига қачон қайтиш мумкинлигини тахмин қилди

АҚШнинг бош инфекционисти одатий турмуш тарзига қачон қайтиш мумкинлигини тахмин қилди
Фото: Reuters
Қўшма Штатлар май ойидан одатий ҳаёт тарзига қайтиши мумкин, чеклов чоралари таъсир қилмоқда, деди АҚШнинг бош инфекционисти Энтони Фаучи. Бу ҳақда CNBCга таяниб Kun.uz хабар бермоқда.

Фаучи шундай бўлишини тасдиқламади, балки вазиятдан келиб чиқиб умид билдирди. Унинг сўзларига кўра, касалхонага ва реанимацияга жойлаштиришлар сони пасайди, бошқа мамлакатларда эса умумий пасайиш кузатилмоқда.

У чекловлар тўлиқ олиб ташланмаслигини тахмин қилди, агар зарур бўлса тақиқлар қайтадан жорий этилади.
Аввалроқ Фаучи Хитойда касаллик яна авж олиши мумкинлигини эҳтимолдан узоқ деб баҳолаганди.

АҚШ коронавирусдан ўлимлар сони бўйича биринчи ўринда турибди. Мамлакатда 20,7 мингдан ортиқ ўлим қайд этилган. Касаллик юқтирганлар сони бўйича ҳам АҚШ етакчи - 527 111 киши.
Дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 1,7 миллиондан ошиб кетди, 108,8 минг киши вафот этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШнинг бош инфекционисти одатий турмуш тарзига қачон қайтиш мумкинлигини тахмин қилди