09:43 / 13.04.2020
2 217

Трамп Путин ва қирол Салмонга раҳмат айтди

Трамп Путин ва қирол Салмонга раҳмат айтди
Фото: AFP
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин ҳамда Саудия қироли Салмон Ол Саудга миннатдорчилик билдирди.
Бу ҳақда президент твиттердаги саҳифасида ёзди.

«ОПЕК+ томонидан катта нефть келишуви амалга оширилди. Бу юз минглаб энергетика соҳасида фаолият юритаётган америкаликларга ишларини сақлаб қолиш имконини берди. Бу борада Россия президенти жаноб Путин ва Саудия Арабистони қироли жаноб Салмонга миннатдорчилик билдираман. Ҳозиргина Овал кабинетда улар билан гаплашдим. Бу ҳамма учун яхши келишув бўлди», деб ёзди Трамп.

9 апрель куни ОПЕК+ давлатлари 10 соат давомида нефть қазиб олиш ҳажмини камайтириш бўйича музокара олиб борган, аммо якуний тўхтамга келишмаганди. ВВС`га кўра, бугун давом эттирилган видеомулоқот форматидаги музокараларда ОПЕК+ давлатлари кунлик нефть қазиб олиш ҳажмини 9,7 миллион баррелга қисқартиришга келишган. Баъзи манбалар ОПЕК+ давлатлари кунлик нефть қазиш ҳажмини 12,5 миллион баррелгача қисқартириш бўйича келишганини ёзмоқда.

Кремль расмий сайтида ҳам Владимир Путиннинг АҚШ президенти билан телефонда суҳбатлашгани тасдиқланган. Шунингдек, Путин Саудия қироли билан гаплашгани ҳам хабар қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Путин ва қирол Салмонга раҳмат айтди