17:00 / 15.04.2020
2 562

Хитойдаги бутик биринчи иш кунининг ўзида 2,7 миллион доллар савдо қилди

Хитойдаги бутик биринчи иш кунининг ўзида 2,7 миллион доллар савдо қилди
Фото: «РИА Новости»
Гуанчжоуда очилган «Hermes» люкс бутиги дастлабки куниёқ 2,7 миллион доллар ишлаб олди, дея хабар берди «WWD».
Дўкон раҳбарлари жиддий ҳозирлик кўришганди. Бунинг учун сумкаларнинг эксклюзив моделларини, жумладан, тимсоҳ терисидан тикилган ва жавоҳирлар билан безатилган сумкаларни келтириб қўйишганди.

Манбага кўра, Хитойнинг Гуандун провинциясидаги энг бой пойтахтларидан бирида кўплаб бадавлат харидорлар жам бўлишди. Улар идиш-товоқ, пойабзал, мебель ва тери буюмларини сотиб олишди.

Мисол учун, Хитой ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири Париж «RDAI» архитектура агентлиги томонидан яратилган интерьерли икки қаватли дўконда тушган бир нечта селфиларини интернетга жойлаган ва тимсоҳ терисидан тикилган қора «Birkin» сумкаси, пойабзал ва кийим-кечакларга қарийб бир миллион юань сарфлаганини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойдаги бутик биринчи иш кунининг ўзида 2,7 миллион доллар савдо қилди