17:39 / 15.04.2020
1 814

«Биз эпидемияни жиддий қабул қилмадик» – Макрон французлардан узр сўради

«Биз эпидемияни жиддий қабул қилмадик» – Макрон французлардан узр сўради
Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакатда коронавирус эпидемиясига қарши етарли даражада тайёргарлик кўрилмагани учун телевидение орқали халқдан узр сўради.

Президент эфир орқали ўз айбини тан олар экан, бошқа давлатларда ниқоб, қўлқоп, дезинфекция ва ҳимоя воситалари етишмовчилиги кузатилётганига ишора қилиб, ҳукумат бундан сабоқ олишини таъкидлади.

Макроннинг ушбу чиқишини 36,7 миллион киши томоша қилди. Мазкур рақам мамлакат телевидениеси тарихидаги энг катта томошабин кўрсаткичи сифатида ҳам қайд этилди.
Маълумот учун, сўнгги рекорд 1998 йилги жаҳон чемпионати финалида қайд этилган бўлиб, ўшанда ўйинни 13 миллион киши томоша қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Биз эпидемияни жиддий қабул қилмадик» – Макрон французлардан узр сўради