22:10 / 15.04.2020
2 823

Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги бир кунда 6,4 млрд долларга кўпайди

Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги бир кунда 6,4 млрд долларга кўпайди
Фото: AP Photo
Amazon компаниясининг асосчиси, дунёнинг энг бадавлат инсони ҳисобланувчи Жефф Безоснинг бойлиги бир кун ичида 6,4 миллиард долларда кўпайди. Бу унга тегишли корпорацияларининг акциялари қиймати рекорд даражада ўсиши фонида юз берди, деб ёзади Forbes.

Таъкидланишича, 14 апрель куни Нью-Йорк фонд биржаларининг ёпилиш вақтида Amazon акцияларининг нархи 5,3 фоизга кўтарилган. Шундай қилиб, бир дона қимматли қоғоз нархи 2238 долларга етган.

Бунинг натижасида Amazon’нинг 11,2 фоиз акциясига эгалик қилувчи Безоснинг бойлиги 6,4 миллиард долларга кўпайиб (тахминан 5 фоизга), 138 миллиард долларга етган. Ажрашиш вақтида компаниядан улушга эга бўлган Безоснинг собиқ турмуш ўртоғи Маккензининг бойлиги эса 2,2 миллиард долларга ортиб, 44,8 миллиард долларга етди.

Умумий ҳисобда инқирозга қарамай, Amazon акциялари йил бошидан буён 20 фоизга қимматлашган. Бунга коронавирус пандемияси шароитида онлайн-гипермаркетлар ва етказиб бериш хизматларига бўлган талабнинг ортиб кетгани сабаб бўлди. Bloomberg’нинг ёзишича, америкаликлар ҳатто ҳожатхона қоғозини ҳам онлайн-дўконлардан харид қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги бир кунда 6,4 млрд долларга кўпайди