37 мамлакатда 117 миллион нафар бола қизамиққа қарши эмланмагани учун дунёда бу касаллик кенг миқёсда тарқалиб кетиши мумкин. Хабарга кўра, коронавирус инфекцияси пандемиясига қарши курашаётгани ҳамда ижтимоий масофа сақлаш қоидаси жорий этилгани боис тиббиёт ходимлари вакцинацияни амалга оширишга қийналиб қолишади, деб ёзади «The Sun» нашри.
Шифокорлар COVID-19 га чалинган беморларни даволаш билан банд бўлгани учун дунёнинг 24 та мамлакатида қизамиққа қарши вакцинация санаси аллақачон бошқа кунга қолдирилди. Бошқа давлатларнинг ҳам шундай йўл тутиши кутилмоқда.
«Вакцинация санасини қолдириш-қолдирмаслик — COVID-19 тарқалган вазиятда қийин масала; биз мамлакатлар етакчиларини эмланмаган болаларни назорат қилиш чора-тадбирларини кучайтиришга чақирамиз. Қизамиқдан яхши ҳимояланмаган давлатлар вакцинацияни тезроқ амалга ошириши зарур», — дейилади ЮНИСЕФ ва ЖССТнинг «Measles & Rubella Initiative» қизамиққа қарши курашувчи ҳамкорликдаги лойиҳасида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади
Назарбоевнинг куёви Лондондаги қасрини 43,4 млн долларга сотди