23:15 / 16.04.2020
2 676

Саудия Арабистони Европа ва Осиёга уч ой давомида нефтни насияга бермоқчи

Саудия Арабистони Европа ва Осиёга уч ой давомида нефтни насияга бермоқчи
Саудия Арабистони Европадан россиялик нефть етказиб берувчиларни сиқиб чиқариб, Европа ва Осиёнинг нефть бозорларида демпингни кучайтиришда давом этмоқда.

Brent нархида $ 10–11 гача бўлган рекорд чегирмалардан ташқари, қиролликнинг давлат томонидан бошқариладиган нефть компанияси харидорларга олдиндан тўловларни кечиктиришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Reuters`га таяниб Таржумон.уз маълум қилди.

Осиё ва Европанинг нефтни қайта ишлаш заводлари етказиб бериш тўловини 90 кунга кечиктириш бўйича саудияликлардан таклиф олган.

Кечиктирилган тўловлар Саудия банклари орқали расмийлаштирилади. Saudi Aramco «биздан мавжуд келишувга векселни киритиш орқали тузатишларни амалга оширишни сўрашмоқда, бу эса сизга 90 кун ичида банк орқали тўловни амалга оширишга имкон беради», деди Осиё нефтни қайта ишлаш компанияси вакили Reuters агентлигига.

ОПEК + нефть қазиб олишни қисқартириш тарихида рекорд даражадаги қисқартириш бўйича ва Саудия Арабистонига қараганда бозордан икки баравар кўп нефть олиб ташлашга розилик берган Россиянинг деярли сўзсиз таслим бўлиши тўғрисидаги битимга қарамай, Ар-Риёд «нархлар уруши»ни тўхтатишга шошилмаяпти.

Душанба куни Saudi Aramcо шимолий-ғарбий Европага етказиб бериш бўйича чегирмаларини сақлаб қолиб, Ўрта ер денгизи ва Осиё учун нархларни оширган ҳолда, май ойи учун етказиб бериш нархлари рўйхатини эълон қилди.

Саудияликлар учун муҳим ҳисобланган осиё бозорида Arab Super Light маркаси 5,5 долларга арзонлашиди ва тарихда биринчи марта Oman/Dubai бенчмарка нархига 3,65 доллар чегирма билан сотилади.

Arab Extra Light нархи 4,3 долларга, Arab Light -4,2 долларга, Arab Medium ва Arab Heavy навларининг нархи мос равишда 3,35 ва 2,95 долларга арзонлашади.

Жанубий Европа мамлакатлари учун нархлар кескин пасаяди. Arab Extra Light чегирмаси деярли икки баравар – Brent нархига нисбатан 5,8 дан 10,3 долларгача оширилади.

Эслатиб ўтамиз, гап 30 долларни ташкил этадиган фючерс нархлари ҳақида кетмоқда, яъни Dated Brent маркери белгилайдиган спот нархлар ҳақида. Ўтган ҳафта якунига кўра унинг ўртача нархи 22,88 долларни ташкил қилди. Шундай қилиб, ўта енгил бўлган саудияликлар нефти Ўрта Ер денгизига бир баррели учун 10,58 долларга етиб келиши мумкин.

Arab Light учун чегирмалар бир баррел учун 8,6 дан 10,3 долларга (бу эса бир баррель учун 10,58 долларни ташкил этади), оғир навлар учун – 11,4 долларгача оширилади.

Шимоли-ғарбий Европа учун Arab Light навларини етказиб бериш учун Dated Brent -га 10,25 доллар чегирма ўз кучида қолади, бу эса 10,63 доллар ҳақиқий нархни ташкил этади. Ультра енгил Arab Extra Light нефтининг нархи 80 центга – Brentга нисбатан эса минус 8,9 долларгача пасаяди.

Saudi Aramco нархлар урушини тўхтатишга рози бўлган ягона бозор Америка бозори бўлди. Америка Қўшма Штатлари учун Саудия нефти барча навлар оралиғида бир баррел учун 2,5-4,2 долларга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистони Европа ва Осиёга уч ой давомида нефтни насияга бермоқчи