06:25 / 17.04.2020
8 223

Австралияда 46 метрлик денгизости йиртқичи аниқланди. У дунёдаги энг узун жонивор бўлиши мумкин

Австралияда 46 метрлик денгизости йиртқичи аниқланди. У дунёдаги энг узун жонивор бўлиши мумкин
Фото: Schmidt Ocean Institute
Шмидт океанология институти тадқиқотчилари Австралиянинг ғарбий қирғоғидаги чуқур каньонлардан бирида 46 метрлик сифонофорни аниқлади.

Тахмин қилинишича, бу шу пайтгача қайд этилган энг узун ҳайвон бўлиши мумкин.
Сифонофорлар — заҳарли чуқур сувости йиртқичлари бўлиб, улар кўп сонли колониялар ҳосил қилади.

Олимлар томонидан қайд этилган сифонофорларнинг узунлиги аксарият кўк китларнинг узунлигидан қарийб икки баравар узун.
Тадқиқотчиларнинг тахмин қилишича, жониворнинг ёши бир неча ўн йиллик ёки юз йилликка бориб тақалиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралияда 46 метрлик денгизости йиртқичи аниқланди. У дунёдаги энг узун жонивор бўлиши мумкин