
Коронавирусдан вафот этганлардан соғлом одамларга касаллик юқадими деган саволга Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Товарлар ва хизматларнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш қўмитаси раҳбари Зауреш Жумадилова жавоб берди. Бу ҳақда Kazinform хабар берди.
«Коронавирус ўлган одамдан юқиши мумкинми деган савол кўп учрайди. Албатта, юқади. Биз бежиз жамоат транспорти ва лифтларни зарарсизлантирмаяпмиз. Коронавирус билан оғриган одам лифт тугмачасидан кўра анча хавфлидир. Шунинг учун биз мурдага унинг қариндошлари яқинлашишини тақиқлаймиз.
Санитария-эпидемиология хизмати назорати остида юқори ҳимоя воситалари билан ювиниш ва жасадни кўмишга тайёрлаш процедураларини амалга оширмоқдамиз», - деди Зауреш Жумадилова.
Шунингдек, у марҳумлар ва мотам тутувчилар орасидаги масофани сақлаш кераклигини, жасад ва дафн маросимига келганлар орасидаги масофа камида 3 метр бўлиши кераклигини таъкидлади.
Айни пайтда Қозоғистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 17 нафарни ташкил қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар