date
views 2 633

Хорижда бўлиб турган қанча ўзбекистонликда коронавирус аниқлангани маълум қилинди

Хорижда бўлиб турган қанча ўзбекистонликда коронавирус аниқлангани маълум қилинди
Фото: Илья Питалев
Бугун, 18 апрель куни АОКА қошидаги махсус штабда ташкил этилган онлайн брифингда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Авазбек Ҳожиметов хорижда бўлиб турган қанча Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқлангани тўғрисидаги маълумотни очиқлади.

«2020 йил 18 апрель ҳолатига кўра, Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штабида мавжуд маълумотларга кўра, Австрия (1), Арманистон (1), АҚШ (11), БАА (1), Греция (6), Исроил (1), Корея Республикаси (1), Покистон (5), Россия (42), Таиланд (1), Туркия (1), Япония (1) ва Қозоғистонда (6) бўлиб турган жами 73 нафар фуқароларимизда ушбу касаллик аниқланган», - дея қайд этди Авазбек Ҳожиметов.

ТИВ вакилининг сўзларига кўра, вирусга чалинган фуқароларимиз билан ўша давлатдаги Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари доимий алоқада ва зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдамларини кўрсатмоқда.

Шунингдек, Авазбек Ҳожиметов чет элда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан ўша давлатдаги карантин талабларига риоя қилишни сўради.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин 7 апрель ҳолатига кўра, Ташқи ишлар вазирлиги томонидан жаҳоннинг тўққиз мамлакатида жами 23 нафар ўзбекистонликка коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани маълум қилинган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хорижда бўлиб турган қанча ўзбекистонликда коронавирус аниқлангани маълум қилинди