
Жанубий Африка Республикасининг Крюргер миллий паркида арслонлар анчадан бери хувиллаб ётган трассада ухлашяпти, деб хабар берди BBC.
Парк назоратчиси Ричард Соури ушбу ҳолатни суратга туширди. У бу манзараларни паркда патруллик қилиб юрган пайтда кўриб қолган.
Парк 25 мартдан ёпилган, аммо Соури ишлашда давом этяпти.

У одатда арслонлар йўлга паркда ҳеч ким бўлмаган тунги пайтларда чиқишини таъкидлар экан, энди кундузи ҳам бўм-бўш трассада мизғиб олишаётганини қўшимча қилган.
“Одамлар автомобилдаги одамларга ўрганиб қолишган. Барча ҳайвонларда йўловчи қаршисида инстинктив қўрқув бор, шунинг учун мен уларнинг олдига оёқ билан боришга қарор қилсам, табиийки бунга йўл қўйишмайди”, — дея тушунтирди Соури.

Ричард Соури фотосуратларни ўз автомобилидан мобиль телефонига тушириб олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар