06:23 / 19.04.2020
2 993

Таиландда калласидан тўрт маротаба ўқ еб омон қолган сигир сўйилмайдиган бўлди

Таиландда калласидан тўрт маротаба ўқ еб омон қолган сигир сўйилмайдиган бўлди
Фото: Daily Mail
Таиландда калласидан тўрт марта ўқ еган сигир омон қолди. Шундан сўнг фермер ҳайвонни сўймасликка қарор қилди, деб хабар беради Daily Mail.
Таиланднинг Транг провинциясидаги фермер — 43 ёшли Сомпорн Нажин анъанага айланган оилавий байрамда сўйиш учун сигир сотиб олган. Маълум бўлишича, Нажин сигирнинг калласига қарата 22-калибрли пистолетдан ўқ узган, бироқ ўқ ҳайвоннинг терисини тешиб ўта олмаган.

Шунда Нажин яна икки маротаба ўқ узган, бироқ бу ҳам ёрдам бермаган: сигир омон қолган. Фермер пистолетни сочма ўқ отадиган милтиққа алмаштирганидан кейингина сигирни йиқитишга муваффақ бўлган.

Нажин хурсандлигидан ортга бурилиб, байрамни нишонлашга киришган, бироқ қайтиб келганида сигирни топа олмаган. Орадан 15 кун ўтгач, сигир ҳеч нарса бўлмагандек охирги марта ўқ еган жойига қайтиб келган.

Фото: Daily Mail
Жаҳл отига минган Нажин маҳаллий чорвачилик департаментига мурожаат қилиб, сигирни ўлдиришга ёрдам беришларини сўраган, бироқ транквилизаторли ўқ ҳам ҳайвон терисини тешиб ўта олмаган. Шундан сўнг, эркак сигирни ўлдирмасликка қарор қилиб, унга «Бунрод» дея лақаб берган. Бу тайчада «омад орқали омон қолган» маъносини беради.

Фото: Daily Mail

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таиландда калласидан тўрт маротаба ўқ еб омон қолган сигир сўйилмайдиган бўлди