10:26 / 19.04.2020
2 605

Трамп Хитой жавобгарликка тортилиши мумкинлигини айтди

Трамп Хитой жавобгарликка тортилиши мумкинлигини айтди
Фото: REUTERS/Al Drago
АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой ҳукумати коронавирус ҳақидаги реал маълумотларни яширгани аниқланса, унда жавобгарликка тортилиши кераклигини айтди. У бунга Оқ уйдаги брифингда тўхталиб ўтган.

Биз тергов ўтказмоқдамиз, кўрамиз, у қандай боради. Агар улар [Хитой ҳукумати] атайлаб далилларни яширгани аниқланса, унда бунинг оқибатлари бўлиши лозим. Масала шундаки, бу назорат остидан чиқиб кетган хато бўлганми ёки улар буни атайлаб қилганларми?”, деб айтган Трамп.

АҚШ президентининг таъкидлашича, юз берган воқеаларгача Вашингтон ва Пекиннинг муносабатлари сермаҳсул бўлган.

Шу билан бирга АҚШ президенти Пекин атайлаб хатога йўл қўймаган бўлиши мумкинлигини қўшимча қилган. “Хатолар юз бериб туради”, деб айтган Трамп ва бу маълумотларни яшириш каби қўрқинчли эмаслигини таъкидлаб ўтган.

АҚШ маъмуриятида коронавирусга қарши кураш бўйича координатор Дебора Бирк брифингда АҚШ ҳукумати Хитойнинг коронавирусдан касалланиш, ўлим ва унинг тарқалиши ҳақида берган маълумотларини ҳақиқатдан йироқ деб ҳисоблашини қўшимча қилган.

Сиз улар қанчалик ҳақиқатдан йироқлигини кўришингиз мумкин”, деб айтган Бирк.

18 апрелда Трамп Хитойнинг коронавирус ҳақида бераётган маълумотлари ростлигига шубҳа билдирганди. Унинг фикрича, Хитойда коронавирусдан АҚШдан кўра кўпроқ одам вафот этган.

АҚШ президентининг таъкидлашича, коронавирус пайдо бўлиши атрофида “кўплаб ғалати нарсалар юз бермоқда” ва АҚШ мутасадди идоралари ҳозир буни тергов қилмоқда.

Бундан аввалроқ Fox News телеканали Хитойда коронавирусга чалинган илк бемор вирусларни анқлаш ва уларга қарши курашиш бўйича тадқиқотлар билан шуғулланувчи маҳаллий лабораториялардан бирида вирусни юқтириб олганини маълум қилган. Телеканал маълумотларига кўра, коронавирус биологик қурол бўлмаган ва ходим уни бехосдан юқтириб олган.

Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзян Fox News’нинг бу маълумотларига жавобан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг сунъий йўл билан юзага келганининг тасдиғини топа олмаганини эслатиб қўйган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Хитой жавобгарликка тортилиши мумкинлигини айтди