
Фото: REUTERS
Жанубий Кореяда коронавирусдан соғайгани билинган 160дан ортиқ кишида вирус такрор аниқланган. Шу билан бирга, бу беморлардан вируснинг юқиш эҳтимоли пастлиги айтилмоқда.
Жанубий Кореянинг Касалликларга қарши кураш ва олдини олиш маркази директори Jeong Eun-kyeong’нинг маълум қилишича, такрорий текширилган камида 163 кишида шифохоналардан жавоб берилгач, вирус аниқланган. Улар мамлакат узра даволанган 7 829 кишининг 2 фоизини ташкил этади, деб хабар қилмоқда Foxnews.
Унинг айтишича, беморлар ўртача 13,5 кун шифохонада бўлиб жавоб берилган. Шунинг баробарида, уларнинг ҳеч бирида жиддий ҳолат кузатилмаган, 61 нафарида енгил аломатлар кузатилган. Расмийлар, шунингдек, қайталаган беморлар билан мулоқотда бўлган 300га яқин кишини текширганида, коронавирус аниқланмаганини таъкидламоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар