date
views 3 422

Ухандаги вирусологлар коронавируснинг сунъий равишда яратилгани ҳақидаги хабарларга жавоб қайтарди

Ухандаги вирусологлар коронавируснинг сунъий равишда яратилгани ҳақидаги хабарларга жавоб қайтарди
Фото: Reuters
Бугунги кун олимлари янги турдаги коронавирусдек вирусни сунъий тарзда яратиш учун етарли билимга эга эмас. Бу ҳақда Ухань вирусология институти раҳбари Юань Чжимин маълум қилди, деб ёзмоқда CGTN'га таяниб Дарё нашри.

«Мен ҳеч қачон инсониятнинг ҳозир бу каби вирусни ярата оладиган салоҳиятга етганига ишонмайман», — деган Чжимин. Унинг сўрларига кўра, коронавируснинг лаборатория шароитида яратилгани юзасидан ҳеч қандай далил ва асос йўқ.

«Анча аввал ҳам вируснинг Хитойдан атайин тарқатилмагани ҳақида гапирганмиз. Институт мутахассислари тажрибалар тартиби қандай экани ва намуналар билан ишлашда қандай тартибларга риоя қилиш кераклигини яхши билади», — дея таъкидлаган вирусолог.

Январь ойи охирида АҚШ республикачи-сенатори Том Коттон коронавируснинг сунъий равишда яратилганини тахмин қилган ва Уханда ХХРда ягона 4-даражадаги, дунё бўйича энг хавфли патоген миркоорганизмлар устида ишловчи суперлаборатория мавжудлигини билдирганди. Бундан ташқари Fox News телеканали ҳам коронавируснинг Уханда лаборатор шароитда яратилганини тахмин қилган. Телеканал коронавируснинг кутилмаганда институт ходимларидан бири тасодифан инфекцияни юқтириб олиши оқибатида тарқалиб кетгани бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гипотезани илгари сурган.

ХХР Ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лицзян эса ушбу тахминларга жавобан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг сунъий синтез оқибатида пайдо бўлганлигини тасдиқламаганини қайд этган. Дипломатнинг айтишича, ташкилот экспертлари инфекциянинг одам томонидан лаборатор шароитда яратилгани юзасидан далиллар топмаган.

Аввалроқ франциялик вирусолог, Нобель мукофоти соҳиби Люк Монтанье ҳам вируснинг Ухандаги лабораторияда ишлаб чиқилгани ҳақида фикр билдирган. Унинг сўзларига кўра, коронавируснинг бозордаги ёввойи ҳайвонлардан тарқалгани ҳақидаги тахмин чиройли афсона ва бу иложсиз нарса, «Вирус Ухандаги лабораториядан чиққан», — деган у.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ухандаги вирусологлар коронавируснинг сунъий равишда яратилгани ҳақидаги хабарларга жавоб қайтарди