18:03 / 20.04.2020
2 112

Саакашвили ўзига қўзғатилган ишларни ортга сурилиши эвазига Грузияга 5,5 млрд доллар олиб келмоқчи

Саакашвили ўзига қўзғатилган ишларни ортга сурилиши эвазига Грузияга 5,5 млрд доллар олиб келмоқчи
Фото: AP Photo / Czarek Sokolowski
Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили "Мтавари архи" телеканали эфири орқали Тбилисига келишув таклиф қилди.
Агарда Грузия ҳукумати унга вақтинча давлат раҳбарининг вакили расмий мақомини берса ва унга нисбатан қўзғатилган ишларни кўриб чиқишни куз фаслига қолдирса, у коронавирус сабабли иқтисодиётга етган зарарни бартараф қилиш учун Грузияга хорижлик ҳамкорлардан 5,5 миллиард доллар пул олиб келади.

Саакашвили ёрдам олиш учун Европадаги барча пойтахтларга мурожаат қилишга тайёрлигини, халқаро молия ташкилотларидаги кўпчиликни ва халқаро сиёсий етакчиларнинг деярли барчасини танишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, пандемия оқибатидаги иқтисодий инқироз Грузияни қашшоқлик ва очликка олиб келиши мумкин, мамлакат иқтисодиётини эса фақат хорижнинг қўллаб-қувватлаши қутқариб қолади.

Саакашвили Грузияни 2013 йилда тарк этганди. У ўз мамлакатида қатор жиноят ишлари бўйича қидирувда.
Маълумотларга кўра, Грузияда 400га яқин кишида коронавирус аниқланган бўлиб, 4 киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саакашвили ўзига қўзғатилган ишларни ортга сурилиши эвазига Грузияга 5,5 млрд доллар олиб келмоқчи