date
views 4 231

Пандемия вақтидаги энг хавфсиз давлатлар рейтинги тузилди

Пандемия вақтидаги энг хавфсиз давлатлар рейтинги тузилди
Фото: REUTERS/Corinna Kern
Deep Knowledge Group (DKG) жамғармаси экспертлари коронавирус пандемияси вақтидаги энг хавфсиз давлатлар рейтингини тузишди.
Бу ҳақда Express нашри хабар берди.

Экспертларнинг фикрича, хавфсизлик борасида Исроил етакчи ҳисобланади.
Исроил доимий инқироз ҳолатида эканлиги ва чегараларни ёпиш ҳамда фавқулодда вазиятлар борасида катта тажрибага эгалиги ҳисобга олинса, унинг бу борадаги етакчилиги ажабланарли ҳол эмас”, деб таъкидлаб ўтишган мутахассислар.

2-ўринни Германия эгаллаган. Айни вақтда у коронавирус бўйича Европанинг бошқа давлатларига нисбатан энг яхши кўрсаткичларга эга. Вазият ўнглангандан кейин Германияда катта иқтисодий устунликларга эга бўлишга барча имкониятлар мавжуд.

Энг хавфсиз давлатлар етакчи учлигига Жанубий Корея ҳам кирган. Шунингдек, Австралия, Хитой, Янги Зеландия, Тайван, Сингапур, Япония ва Ҳонгконг юқори ўринларни эгаллаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пандемия вақтидаги энг хавфсиз давлатлар рейтинги тузилди