date
views 4 228

Путинга коронавируснинг «айёр» хусусияти ҳақида маълум қилишди

Путинга коронавируснинг «айёр» хусусияти ҳақида маълум қилишди
Владимир Путин. Фото: kremlin.ru
Россия эпидемиология ва микробиология тадқиқот маркази директори Александр Гинцбург Путин билан эпидемия бўйича ўтказилган кенгашда коронавирусни баъзи хусусиятлари сабабли “айёр” деб атади.

Гинцбургнинг таъкидлашича, марказ мутахассислари коронавирусни бошдан ўтказган одамлардан олинган 200 га яқин қон зардобини таҳлил қилишган. Тажрибалар бу зардобларнинг фақат 30 фоизидагина вирусни бартараф этувчи антитаналар борлигини кўрсатган. Бу эса коронавирусдан барча соғайганлардан ҳам уни бартараф этиш учун қон зардоби олиб бўлмаслигини англатади.

Вирус жуда айёр. Бежизга у бундай катта ўлчамларга эга эмас – у бугунги кунда маълум бўлган РНК-сақловчи вируслардан энг каттасидир”, деб айтган мутахассис.

Олим коронавирус геномининг бир қисми организм коронавирусни бартараф эта олмайдиган антитаналарни ишлаб чиқариши учун иммун тизимини доимий алдашга йўналтирилгани ҳақидаги хулоса билан бўлишган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путинга коронавируснинг «айёр» хусусияти ҳақида маълум қилишди