08:30 / 22.04.2020
2 121

Москва мэри коронавирус белгилари бор шахслар билан яшаётганларнинг кўчага чиқишига рухсат берди

Москва мэри коронавирус белгилари бор шахслар билан яшаётганларнинг кўчага чиқишига рухсат берди
Фото: «ТАСС»
Москвада ЎРВИ (Ўткир респиратор вирусли инфекция) ёки COVID-19 коронавирус инфекциясининг белгилари бўлган фуқаролар билан яшаётган шахсларга зарурат юзасидан уйларидан чиқишга рухсат берилди. «РБК»нинг хабар беришича, тегишли фармон Москва мэри Сергей Собянин томонидан имзоланди.

Ҳужжатга кўра, улар яқин-атрофдаги дўконга, чиқинди ташлашга ёки уйдан 100 метр узоқлашмаган ҳолда итларини сайр қилдиришга олиб чиқишлари мумкин. Шу билан бирга, улар транспортдан тегишли рухсатнома олгандан сўнг фақат касалхонага бориш учун фойдаланишлари мумкин.

Бундан ташқари, ҳукумат ЎРВИ белгиларига эга бўлган фуқароларнинг геолокациясини кузатиб боради. Уларга махсус рақамли рухсатнома асосида фақат тиббий ёрдам олиш ёки мустақил равишда касалхонага бориш учунгина кўчага чиқишга рухсат берилади.

Эслатиб ўтамиз, Москвада ЎРВИ билан хасталанган барча беморлар уй шароитида 14 кун давомида карантинга олинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москва мэри коронавирус белгилари бор шахслар билан яшаётганларнинг кўчага чиқишига рухсат берди