13:41 / 22.04.2020
1 622

Трамп иммигрантларнинг АҚШга кириши икки ойга тўхтатилганини маълум қилди

Трамп иммигрантларнинг АҚШга кириши икки ойга тўхтатилганини маълум қилди
Фото: AP Photo
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатга кирувчи иммигрантлар оқими камида 60 кунга тўхтатилганини маълум қилди, деб хабар беради Financial Times.
Трампнинг фикрича, бу коронавирус пандемияси сабаб юзага келган инқироз оқибатида ишсиз қолган америкаликларни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

«Иммиграциянинг тўхтатилиши америкалик ишсизларга Америка иқтисодиёти очилишни бошлаганида уларга навбат бўйича биринчи бўлишга ёрдам беради. Вирус сабаб ишдан бўшатилган америкалик ўрнига хорижлик ишчининг қабул қилиниши тўғри эмас ва ноҳақлик бўлган бўларди», — дейди Трамп.

Трамп бу борадаги тегишли қарор 22 апрель куни имзоланишини маълум қилган. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ҳужжатда истиснолар кўрсатилган бўлади, шу сабабли маълум бир тоифадаги одамлар мамлакатга кира олади. Хусусан, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари шулар жумласидан.

Кейинги икки ой давомида ҳукумат мамлакатдаги иқтисодий вазиятни баҳолайди ва миграция оқими борасида тегишли қарорни қабул қилади.
Аввалроқ Россиянинг Халқаро ишлар бўйича кенгаши дастурий директори Иван Тимофеев иммиграцияни тўхтатиш борасидаги қарор ўз ортидан жиддий ўзгаришларни олиб келмаслигини маълум қилганди.

Айни пайтда АҚШ коронавирусга чалинганлар ва ундан вафот этганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда турибди. Мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони 825 минг кишидан ошган, 75 мингдан ортиқ бемор тузалган, 45 мингдан ортиқ одам вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп иммигрантларнинг АҚШга кириши икки ойга тўхтатилганини маълум қилди