17:14 / 22.04.2020
2 291

Хитой АҚШ штатининг коронавирус бўйича даъвосини судни мазах қилиш деб атади

Хитой АҚШ штатининг коронавирус бўйича даъвосини судни мазах қилиш деб атади
Фото: Reuters
ХХР ташқи ишлар вазирлиги вакили Гэн Шуан Хитой раҳбариятининг ҳаракатлари Америка судлари юрисдикцияси остида эмаслигини эслатиб ўтди.
Миссури штатининг Хитойни коронавирус тарқалиши бўйича маълумотларни яширишда айблаб берган даъво аризаси судни мазах қилишдир, деди ХХР ташқи ишлар вазирлиги вакили Гэн Шуан.

Дипломат бу айбловда ҳеч қандай асос йўқлигини айтди. Гэн Шуаннинг таъкидлашича, Хитой ҳукумати эпидемия бошланганидан буён Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, АҚШ ва бошқа давлатларни вазият борасида максимал даражада очиқ тарзда хабардор қилиб келган.

У шунингдек, Хитой раҳбариятининг ҳаракатлари Америка судлари юрисдикцияси остида эмаслигини эслатиб ўтди.
Аввалроқ Миссури штати Хитой ҳукуматини коронавирус пандемияси сабабли судга берганди. Штат бош прокурори Эрик Шмиттнинг фикрича, Пекин COVID-19 борасида дунёни "алдаган" ва эпидемияни дастлабки босқичида тўхтатиш учун жуда оз иш қилган.

Дональд Трамп маъмурияти сўнгги пайтларда Хитойга қарши қаратилган айбловлар оташини янада оловлантириб, Чинни эпидемия сабабчиси сифатида кўрсатишга уринмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой АҚШ штатининг коронавирус бўйича даъвосини судни мазах қилиш деб атади