date
views 4 245

Ернинг «янграши» фазодан ёзиб олинди (аудио)

Ернинг «янграши» фазодан ёзиб олинди (аудио)
Фото: NASA
Европа коинот агентлиги қурилмаси магнитометр ёрдамида сайёрамиз магнит майдонининг товушларини ёзиб олди.
Олимлар Ер магнит майдонининг “қўшиғи”ни тақдим қилишди. Аудиоёзув Европа коинот агентлигининг твиттердаги аккаунтида жойлаштирилган.

Таъкидланишича, ёзув BepiColombo қурилмаси томонидан қайд қилинган. Ушбу қурилма ESA ва JAXA – Европа ва Япония коинот агентликлари миссияси доирасида фаолият юритмоқда.

BepiColombo 2018 йилда фазога учирилган. Унинг асосий мақсади Меркурий сайёрасини ўрганиш ҳисобланади. У Меркурий атрофида 6 марта айлангач, Венера атрофида ҳам 2 марта айланиши белгиланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ернинг «янграши» фазодан ёзиб олинди (аудио)