date
views 2 305

Коронавирус одам кўз ёшларида ҳам сақланиши мумкинлиги аниқланди

Коронавирус одам кўз ёшларида ҳам сақланиши мумкинлиги аниқланди
Италиянинг юқумли касалликларни ўрганиш бўйича миллий институти олимлари тождор вирус одамнинг кўз ёшлари таркибида ҳам сақланиши мумкинлигини аниқлашди. Бу ҳақда ANSA ахборот агентлиги хабар берди.

Гап шундаки, апенинлик олимлар коронавирусга чалинган италиялик аёлнинг кўз пардасини текширувдан ўтказишди. Беморнинг кўз ёшлари таркиби ўрганилганда, унда COVID-19 инфекцияси изларига келишди.

Институт директори Марта Бранканинг айтишича, бу янгилик коронавирус деган катта ва мураккаб бошқотирмани ечишнинг кичик бир қисмидир.

Бундан олдин германиялик мутахассислар турли юзалардан намуна олиб тажриба ўтказишганди. Натижада тождор вирус турли юзалар(эшик тутқичлари, телефонлар, поллар)дан одамга ўтиши ўз исботини топмади. Шу боис немис олимлари якунда мазкур вирус одамлар ўртасидаги яқин алоқалардан сўнг деярли юз фоиз юқади деган хулосага келишди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус одам кўз ёшларида ҳам сақланиши мумкинлиги аниқланди