Европада, аниқроғи, Буюк Британияда коронавирус вакцинани одамларда синаб кўриш бошланди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.
Тадқиқотда 800 нафардан ортиқ кўнгиллилар иштирок этмоқда. Аммо дастлабки босқичда улардан фақат икки нафари вакцина билан эмланган. Кейинги босқичда кўнгиллиларнинг ярми янги вакцина билан, қолган ярми эса менингитга қарши дори воситаси билан эмланади.
Аммо уларнинг ҳеч бирига қайси вакцинани қабул қилгани айтилмайди. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, энг ишончли натижаларни қўлга киритиш мақсадида шундай қарорга келинган.
Дори воситаси уч ой ичида Оксфорд университети олимлари томонидан яратилган. Профессор, вакцинолог Сара Гилбертнинг таъкидлашича, кўпчилик ушбу вакцинадан жуда кўп нарса кутмоқда.
“Албатта, биз уни синаб кўришимиз ва маълумот тўплашимиз керак. Ҳақиқатан вакцина коронавирусга қарши самарали таъсирга эга бўлишига ишонч ҳосил қилсак, шундан кейин ундан оммавий равишда фойдалана оламиз“, дейди Сара Гилберт.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, айнан шу тадқиқотчилар гуруҳи Яқин Шарқда тарқалган коронавируснинг бошқа бир тури — “MERS”синдромига қарши вакцина ишлаб чиққан эди.
Олдинроқ Оксфорддаги Женнер институти директори Адриан Хилл Буюк Британияда вакцина тайёр бўлиши билан сентябргача ундан миллион доза ишлаб чиқарилиши ҳақида айтиб ўтган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди