Собиқ футболчилар ўтказган акция 4 та «Тез ёрдам» машинасига етадиган пул тўплаб берди

Собиқ футболчилар ўтказган акция 4 та «Тез ёрдам» машинасига етадиган пул тўплаб берди
Фото: «rsport.ria.ru»
2006 йилда Италия терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпиони бўлган футболчилар акция ташкил этишди. 4 та «Тез ёрдам» машинасини харид қилиш учун пўл жамғарилди, дея хабар берди жамоа экс-форварди Алессандро Дель Пьеро.

«2006 йил Жаҳон чемпионатида иштирок этган термадаги жамоадошларим билан бирга ва сизнинг ҳиссангиз шарофати билан биз Италия Қизил хоч жамиятига 4 та «Тез ёрдам» машинасини хайрия қилганимизни мамнуният билан хабар қиламан», — деб ёзади Дель Пьеро ўзининг «Instagram»даги саҳифасида.

Унинг таъкидлашича, ушбу «ультразамонавий машиналардан» коронавирус пандемияси тугагандан кейин ҳам оддий тартибда фойдаланиш мумкин.

«4 рақами — тақдир белгиси: Италия термасининг Жаҳон чемпионатларидаги совринлари ҳам шунча», — дея қўшиб қўйган Дель Пьеро.
Маълумотларга кўра, Италияда 189 973 киши коронавирусга чалинган бўлиб, шулардан 25 549 нафари вафот этган, 57 576 киши тузалган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар