14:00 / 24.04.2020
3 397

Қозоғистон президенти мамлакатда карантин қачон тугаши бўйича ўз фикрини айтди

Қозоғистон президенти мамлакатда карантин қачон тугаши бўйича ўз фикрини айтди
Фото: «Nur.kz»
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев коронавирус пандемияси сабабли мамлакатда жорий қилинган карантин тугашининг эҳтимолий муддати ҳақида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар берди.

«Ҳар қандай ҳолатда ҳам жорий ойнинг охиригача карантинни ушлаб турамиз, кейин эса ўйлаб кўрамиз», — дея маълум қилган Қозоғистон президенти Нур-Султондаги юқумли касалликлар шифохонасига ташрифи чоғида.

Унинг қайд этишича, Қозоғистон Собиқ Иттифоқ ҳудудида коронавирусга қарши зарур чоралар кўрган дастлабки давлатлардан бири бўлган. Шунингдек, давлат раҳбари коронавирусга қарши курашда иштирок этаётган шифокорларга миннатдорчилик билдирган.

Аввалроқ Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин ҳукумат чеклов чораларини босқичма-босқич енгиллаштиришни режалаштираётганини маълум қилган. Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда 2191 киши коронавирусга чалинган, 20 киши касалликдан вафот этган, 515 нафар бемор даволанишга муваффақ бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон президенти мамлакатда карантин қачон тугаши бўйича ўз фикрини айтди