Британия шифохоналарга дори-дармон етказиб беришнинг антиқа усулини ўйлаб топди

Британия шифохоналарга дори-дармон етказиб беришнинг антиқа усулини ўйлаб топди
Фото: «Psm7.com»
Британия ҳукумати келгуси ҳафта шифохоналарга тиббий маҳсулотларни дронлар ёрдамида етказиб бериш бўйича тажрибани бошламоқчи, дея маълум қилди мамлакат транспорт вазири Грант Шаппс.

«Тиббий маҳсулотларни дронлар ёрдамида етказиб бериш бўйича тажриба ўтказишни тезлаштиришга рухсат бердим. Тажриба келгуси ҳафта бошланади, дронлар юкни Уайт оролидаги Муқаддас Мэри шифохонасига етказиб беришади», — деди Шаппс.

Аввалроқ ҳукумат коронавирус пандемияси шароитида дори-дармон, ҳаётий муҳим маҳсулотларни етказиб бериш каналларининг ишлашини таъминлаш зарурлигини айтганди.
Британияда 143 464 киши коронавирусга чалиниб, шундан 19 506 нафари COVID-19 қурбонига айланган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар