
Фото: Reuters
Бирлашган Араб Амирликлари полицияси бир дақиқада минглаб одамларнинг тана ҳароратини ўлчашга қодир «ақлли» шлемлар билан таъминланди, деб хабар беради Reuters'га таяниб Дарё.
Полиция шлеми тана ҳароратини ўлчаш учун анъанавий термометрлардан фарқли равишда камроқ вақт ва инсон билан алоқа талаб этади. Полиция ходими одамлардан беш метр узоқда туриб, унинг аҳволини аниқлай олади. Агарда кимнингдир тана ҳарорати баланд бўлса, махсус сигнал ишга тушади.

Фото: Reuters
Шлемларни ишлаб чиқариш билан Хитойнинг KC Wearable компанияси шуғулланмоқда. Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, улар ҳозирга қадар 1000 дан ортиқ шу турдаги қурилмаларни сотишга муваффақ бўлган. Асосий буюртмалар Ўрта Шарқ мамлакатлари, шунингдек, Европа ва Осиёдан келиб тушмоқда.

Фото: Reuters
Дубай полицияси шлемлардан аҳоли кўп истиқомат қиладиган вилоятларни, хусусан, ёпиқ туманларни текширишда фойдаланмоқда. Тана ҳарорати юқори бўлган одам аниқланса, у қўлга олиниб, шифокорлар ёрдамга чақирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг